Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиондан миллиардгача. Бир нечта ҳудудларда кредит маблағларини "туя қилганлар" аниқланди
7.10.2022 12:52,  
67

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.М.” хусусий корхонаси раҳбари Н.М. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан эшик, дераза ва мебел ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 640 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни мақсадсиз ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ч.” МЧЖ раҳбари И.Қ. ҳудудий тижорат банки филиалидан МЧЖга ҳамда оила аъзоларига чорва молларини сотиб олиш мақсадида ажратилган 410 млн сўм кредит маблағини мақсадсиз ишлатиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ Ш.Д., “O-A.” фермер хўжалиги раҳбари О.У. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, шу туманида яшовчи 10 нафар фуқаро номига картошка уруғи олиш учун жами 237 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштиришга эришиб, ушбу кредит маблағларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан