Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллиондан миллиардгача. Ўзбекистонда миллиардлаб кредит маблағлари ўзлаштирилиб юборилмоқда
24.12.2022 22:29,  
166

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда. 

Хусусан, Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” хусусий корхонаси раҳбари О.З. ва бошқалар 29.06.2019 йилдаги кредит шартномасига асосан бахмал ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратилган 1,8 млрд сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари корхонанинг 1,7 млрд сўмга баҳоланиб гаровга қўйилган ишлаб чиқариш бино-иншоотини тақиқдан чиқариб юборганликлари аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ҳудудий тижорат банкининг Челак филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган А.Х. ва унинг қариндоши Ғ.Ж. 2018-2022 йилларда 7 нафар фуқарога имтиёзли шартлар асосида ажратилган 166 млн сўм кредит маблағини ўзларининг таъсисчилигида ташкил этилган 4 та корхонага ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги, шунингдек А.Х. “M.A.” МЧЖга паррандачилик йўналишида ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредитни “A.F.” МЧЖ ўтказиб ўзлаштирганлиги аниқланган. 

Худди шундай, Ғ.Ж. “S.A.” фермер хўжалигига картошка уруғи ва минерал ўғитлар сотиб олиш учун ажратилган 180 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “A.F.” МЧЖга ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” ва “B.Z.” МЧЖлар раҳбари Ҳ.С. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб МЧЖга иссиқхона қуриш учун ажратилган 220 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан