Миллионлаб Facebook фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари интернетда тарқалиб кетди, дея хабар бермоқда TechCrunch.
Хабарга кўра, дунёнинг турли ҳудудларида яшовчи 419 миллион кишининг ёзувлари ҳақида гап бормоқда. Уларнинг аксарияти америкалик ва британияликлардир.
Тарқалган телефон рақамлари фойдаланувчиларнинг саҳифаларига боғланган бўлган. Уларнинг баъзиларида фойдаланувчи исми, жинси ва яшаш жойи ҳам кўрсатилган.
Компания шахсий ҳисоблар бузиб кирилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини айтди. Маълумотларнинг ўзи эскирган, улар ҳозир мавжуд бўлмаган функциядан фойдаланиб тўпланган.