Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий банк филиали банкрот бўлиб ёпилиб кетган ташкилотнинг собиқ эгасига ҳамон пеня ҳисобламоқда(ми?)
30.09.2022 19:56,  
254

Мурожаатчига кўра, у 2017 йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича Ўзбекистон Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар филиалидан 30,400,000 миқдорида кредит  олган. Ўша пайтда кредит қайтмаслик хатари юзасидан мижоз “Gross Insuranse” суғурта маркази томонидан суғурта қилинган. Кредит олингандан сўнг, 6 ой кредит суммаси сўндириб борилган, орада ташкилот банкрот бўлганлиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатган. Банкка бу тўғрида хабар берилган, шунга қарамасдан банк банкротга учраган мижозга нисбатан пеня ҳисоблай бошлаган. Банк бу маблағни ундириш мақсадида мижоз ишини судга оширган.

Қайд этилишича, Банк мижози банкротга учраган тақдирда “Gross Insuranse” суғурта маркази ушбу суммани Ўзбекистон Миллий банки акциядорлик жамияти Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар филиалига тўлаб бериши лозим бўлган. Бунинг учун Банк “Gross Insuranse” суғурта марказига расмий мурожаат қилиши лозим бўлган. Аммо банк бу вазифаларни бажариш ўрнига кредит олган шахсни  судга берган, суд буйруғини МИБ Ангрен шаҳарга ундирувга топшириб,  пеня ҳисоблашда давом этган. Ҳозирда суғурта томонидан 28,000,000 миллион сўм қолдиқ қарздорлик тўлаб берилгани ва қарздорлик 100% миқдорида банкка қоплаб берилганлиги суғурта томонидан маълум қилинмоқда. Бироқ шунга қарамай, банк мазкур кредит операциясини амалиётини ёпмаган. Оқибатда ҳозирги кунга қадар ушбу қарздорлик пеня ҳисобига кундан кунга кўпайиб бормоқда. Тўғри, шу ўринда кредит олувчини оқлаб бўлмайди, аммо кредит бадали суғурта томонидан қоплаб берилган бўлса, нега ҳамон банк аллақачон банкрот бўлган ташкилот эгасига яна қарз ҳисобламоқда,- дейди мурожаатчи.

    Ушбу мурожаатчимиздан банк ва суғурта компанияси билан тузилган шартнома ҳамда суғуртанинг ушбу қарздорлик сўммасини қоплаганлик тўғрисидаги ҳужжатларни сўраганимизда, ушбу ҳужжатлар ҳам, суғурта томонидан қопланган тўлов шартномасининг рақамлари ҳам “Банк сири” важи билан банк мутасаддилари томонидан тақдим этилмаётганлигини маълум қилди.

    Масалага яна ҳам ойдинлик киритиш мақсадида Миллий банк матбуот хизмати билан боғландик. Ва “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлимига мурожаатни етказамиз. Ҳолат ўрганилгандан сўнг, аниқ жавобни сизга билдирамиз”, деган жавобни олдик. Шунинг учун бу борада банкнинг расмий муносабатини кутиб қоламиз.

Англаганингиздек, бу жараёнда мавҳум жиҳатлар талайгина шу боис, хулоса қилишга ҳали эрта. Бироқ, бу sof.uz таҳририятини ушбу мавзуга қайтмаслигини англатмайди. Шундай экан бу мавзуга ҳали яна қайтамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан