Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий банк Хитойдан 500 миллион юан кредит олади
28.08.2019 17:30,  
23

Ўзбекистон Миллий банки Хитой Давлат ривожланишг банки (ХДРБ) билан 500 миллион юан (69,8 млн. доллар) миқдорида кредит линияси очиш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Миллий банк Хитой Давлат ривожланиш банки билан 500 миллион юан миқдорида кредит линиясини очиш ҳақида келишиб олишди”, - дейилган хабарда.

Ушбу келишув 27 август кунлари Пекинда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро комиссияси учрашувида имзоланган.

“Хитой юанида кредит олишнинг асосий устуворлиги– унинг LIBOR ставкасига боғлиқ эмаслигидир. Ундан ташқари юанда ҳисоб-китоб қилиш валюта айирбошлаш харажатларини камайтиради”, - деди Миллий банк вакили.

Маълумот учун, бугунги кунда Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкоридир.Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодига Хитой инвестициялари миқдориҳам жуда катта бўлиб  8 миллиард долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан