Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” фанлари ўрнига ягона янги фан киритилади
20.09.2019 09:46,  
559

Мамлакатдаги умумтаълим муассасаларида “Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” каби фанларни бирлаштирган ҳолда, 2020/2021 ўқув йилидан ягона “Тарбия” фани босқичма-босқич жорий қилинади. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилишича, Республика Маънавият ва маърифат маркази Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда бу бўйича амалий чоралар кўради.

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Республика маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги (Шин), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Қудбиев) бир ой муддатда мактабда тарбиявий ишларни ташкил этадиган янги профессионал педагоглар авлодини тайёрлаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан