Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди
12.09.2020 18:44,  
353

Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

11 сентябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов видеоконференцияси бўлиб ўтди. Делегатлар Рустам Жўраев номзодини бир овоздан тасдиқлади.

Йиғилиш якунида Рустам Жўраев қўл жанги спорт турини мамлакатда янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва тренерларга шарт-шароитлар яратиш, уюшмаган ёшлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича тизимли мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, федерациянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан