Кеча, 16 март куни генерал-майор Жўраев Рустам Мирзаевич Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланган эди.
Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Тошматов Баҳодир Ҳамидович бошқа лавозимга тайинланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари генерал-майор Турсунов Ботир Ражабович ҳам бошқа лавозимга тайинлангани маълум қилинди.
Собиқ раҳбарларнинг айнан қандай лавозимларни эгаллаганликлари ҳақида ҳозирча расман маълумот берилмаган.
МАВЗУГА ДОИР: Миллий Гвардияга янги қўмондон тайинланди. ИИВда вазир ўринбосари ўзгарди