Подполковник Усмонов Бахтиёр Шуҳратжонович—Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси Кадрлар бошқармаси жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Срожиддинов Ғиёсиддин Рамзиддинович—Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қўриқлаш бош бошқармаси жамоат хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш ва қўриқланаётган объектларда ҳуқуқбузарликларни олдини олишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.