Миллий гвардия ходими хотинини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди

Миллий гвардия ходими  хотинини ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди

Челябинскда Россия гвардияси ходими рафиқасини ўлдиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда УРА.РУ Челябинск вилоятидаги Росгвардия маъмурияти матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

14 июнь куни пичоқланган аёлни ётоқхонасидан касалхонага олиб кетишди. Жабрланувчини қутқаришнинг иложи бўлмади. Полиция ходимлари аёлни ўлдиришда гумон қилиб, унинг миллий гвардияда хизмат қилаётган эрини ҳибсга олишди.

Эркак изоляторга жойлаштирилди ва ишдан бўшатилди. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси ("Қотиллик") билан жиноят иши қўзғатилди.

Терговчилар судга гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисида илтимоснома юборишди.