Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардияга номзодлар учун талаблар белгиланди
16.01.2020 11:19,  
4950

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

  • Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун қўйиладиган талаблар;
  • номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва босқичлари, хусусан номзодни:

– дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;

– жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

– психологик ўрганиш;

– тиббий кўрикдан ўтказиш;

– ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича қоидалар.

Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:

– 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;

– муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;

– резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан