Миллий телерадиокомпания етказиб бериш хизматларини бепул реклама қилиб беради

Миллий телерадиокомпания етказиб бериш хизматларини бепул реклама қилиб беради

Миллий телерадио-компания раиси Алишер Хўжаев ўзининг Facebook саҳифаси орқали зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш билан шуғулланадиган компаниялар ҳақидаги эълонлар МТРКда бепул жойлаштирилишини маълум қилди.

Янги директор ўз ташаббусини “коронавирусга қарши курашни қўллаб-қувватлаш ҳамда юртдошларимиз ҳозирги даврда уйда ўтиришларини рағбатлантириш мақсадида” амалга ошираётганини айтган.

Реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида бепул жойлаштирилади.