Марказий банк жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига миллий ва хорижий валютадаги банк кредитларининг фоиз ставкалари бўйича статистикани тақдим этди.
Хусусан, октябрь ойида миллий валютадаги банк кредитларининг ўртача фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан барқарорликни сақлаб қолди — 22,3%.
Қисқа муддатли кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 21,4%ни, узоқ муддатли кредитларнинг фоиз ставкаси эса 22,6%ни ташкил этган.
Бунда имтиёзли кредитлар ва микроқарзлар бўйича фоиз ставкалари ҳисобга олинмаган.
Шунингдек, хорижий валютадаги банк кредитларининг фоиз ставкалари ҳам бу даврда олдинги кўрсаткични (7,3%) сақлаб қолди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 6,2%ни, жорий йил бошида эса 6,4%ни ташкил этганди.
Қисқа муддатли кредитларнинг фоиз ставкалари 7,7%, узоқ муддатлилари эса 7,1%ни қайд этди.