Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий валютанинг қадрсизланиши транспорт хизматлари нархига қандай таъсир кўрсатди?
5.02.2018 21:57,  
15

Миллий валютанинг эркин конвертациясига бўлган даврда алмашув курсига боғлиқ равишда айрим хизмат турлари (мобил алоқа ва интернет, темир йўл ва ҳаво транспорти тарифлари) бўйича тарифларнинг оширилиши хизматлар бўйича инфляция даражасида асосий омил бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мутахассисларининг фикрича, қиймати энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ хизмат турлари тарифларининг ортиши ҳам инфляция даражасига сезиларли таъсир кўрсатган.

Маълумот учун, 2017 йилда алмашув курси ва минимал иш ҳақига боғлиқ хизматлар ҳамда марказлаштирилган тарзда белгиланадиган хизматлар тарифларининг ўсиши кузатилди. 

Хусусан, ҳаво транспорти хизматлари – 48,2 фоиз, темир йўл транспорти – 17,7 фоиз, уяли алоқа ва интернет хизматлари – 31,4 фоиз, мактабгача таълим муассасалари тарифлари – 8,3 фоиз, ҳуқуқий ва банк хизматлари – 15,0 фоизга ошган бўлиб, уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 7,6 фоизни ташкил қилган.
Uza.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан