Миннеаполисда оммавий норозилик намойишлари кучаймоқда

Миннеаполисда оммавий норозилик намойишлари кучаймоқда

АҚШнинг Миннесота штатидаги энг йирик шаҳар Миннеаполисда учинчи кун оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар афро-америкалик резидентнинг полиция ходимлари қўлидан ўлимидан кейин кўчаларга чиқишди. Полиция ҳатто журналистларни ҳам ҳибсга олмоқда ва АҚШ Президенти Доналд Трамп штатга 500 нафар Миллий гвардия соқчилари жўнатаётганини маълум қилди.

Ўзи нима бўлди

CNN телеканали полиция унинг мухбирларидан бирини қўлга олгани ва камерани синдиргани акс этган видеони Твиттерда эълон қилди.

Бундан бироз олдин президент Доналд Трамп Твиттерда Миннесота штатига Миллий гвардиянинг 500 нафар хизматчиси юборилиши ҳақида пост (ҳозирда бу пост яширилган) ёзган эди. Миллий гвардия уларнинг вазифаси "инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш, мулки ҳамда тинч намойишлар ҳуқуқини асраш" эканлигини таъкидлади ва аскарларнинг асосий вазифаси фавқулодда хизматларнинг ишлашини таъминлашлигини маълум қилди. Твиттер эса бу Трампни ижтимоий тармоқдаги зўравонликни улуғлашни тақиқловчи қоидаларни бузиш деб билишини маълум қилди.

Бугун намойишчилар Миннеаполис полиция марказини ёқиб юборишди. Шаҳар мери Жейкоб Фрей фавқулодда ҳолат режими эълон қилди, худди шу тартиб штат бўйлаб амал қилмоқда.

Шаҳардаги норозиликлар Интернетда Миннеаполисда яшовчи 46 ёшли афро-америкалик Жорж Флойднинг ҳибсга олингани ҳақидаги видео пайдо бўлгандан кейин бошланди. Флойд сохта чек билан дўконда харидларни тўлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва полициячилардан бири Дерек Чаувин унинг бўйнига тиззаси билан босган ва уни 7 дақиқадан кўпроқ ушлаб турган. Буларнинг барчаси гувоҳлар томонидан видеога ёзиб олинган. Видеода Флойднинг нафас ололмаётганини айтганлиги аниқ эшитилди, аммо полициячи томоғини сиқишда давом этди. 2020 йил 25 майда Флойд касалхонада вафот этди.

Шаҳар полицияси раҳбарияти марҳум афро-америкаликни ҳибсга олишда иштирок этган зобитларни ишдан бўшатиш ва ФҚБ иш бўйича тергов бошланганини эълон қилганига қарамай, норозилик намойишлари кучайиб бормоқда. Полиция оломонни карахт қиладиган гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатишга уринган, шунингдек, резина ўқлардан ҳам фойдаланган. Оммавий норозилик намойишлари пайтида бир киши ҳалок бўлди.

Бу афро-америкаликларнинг ўлими билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас

2013 йилги маълумотларга кўра, афро-америкаликлар Миннеаполис аҳолисининг 18 фоизини ташкил қилади. Флойднинг ўлдирилиши, "нафас ололмайман" деб такрорлаган ва уни ҳибсга олган зобитлар томонидан бўғилиб ўлдирилган 43 ёшли афро-америкалик Эрик Гарнернинг 2014 йилда ўлдирилганига ўхшайди.

Бу қуролсиз афро-америкаликнинг полиция томонидан ўлдирилиши жиддий норозиликларга сабаб бўлган биринчи ҳолат эмас. Шундай қилиб, 2014 йил август ойида 18 ёшли қора танли эркак Майкл Браун полиция зобити Даррен Уилсон томонидан бир неча марта отилганидан кейин вафот этган эди. Воқеа Цент-Луиснинг чеккасида кескин реакцияга сабаб бўлган: Фергусон шаҳрида қотилликдан кейин тартибсизликлар бошланди. Полиция резина ўқлар ва кўз ёшартирувчи газ ишлатган. Шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилган ва Миллий гвардия жалб қилинган.