Минск суди NEXTA Телеграм каналини ва унинг логотипини экстремистик деб топди

Минск суди NEXTA Телеграм каналини ва унинг логотипини экстремистик деб топди

NEXTA Телеграм канали ва унинг логотипи Белорусда экстремистик материаллар сифатида тан олинадиган бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.

Унга кўра, сешанба куни "Минск марказий округ судининг қарори билан Телеграм Интернет-мессенжери - NEXTA-Live ахборот канали ва NEXTA логотипи экстремистик материаллар деб топилди".

Хабар қилинишича, ушбу қарор канал таҳририяти номидан ҳам, обуначилар номидан ҳам видео ва нашрларнинг мазмуни билан боғлиқ. БелТА агентлигининг аниқлик киритишича, "гап тартибсизликларни амалга оширишга қаратилган ташкилот ва жамоат чақирувлари тўғрисида кетмоқда".

Белорус Ахборот вазирлиги NEXTA-Live Телеграм каналини ва NEXTA логотипини республика экстремистик материаллари рўйхатига киритиши ва шу каби номларни ўз ичига олган ахборот ресурсларига киришни чеклаш ва уларни Белорус сегментида тарқатмаслик чораларини кўриши керак. Суд қарори дарҳол ижро этилиши белгиланган.