Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Минскдаги ҳарбий техникалар, Интернетдаги узилишлар ва рекорд даражадаги «явка» -Беларус сайловлари қандай бўляпти
9.08.2020 16:03,  
533

Беларусда сўнгги йилларда бўлиб ўтган энг жанжалли президент сайловларида асосий овоз бериш куни бошланди. Одамлар пойтахт Минскда ҳарбий техникалар кирганини кўрди ва полиция кучайтирилган иш режимига ўтказилди. Марказий Сайлов Комиссияси муддатидан олдин овоз беришда рекорд даражада иштирок этганликларини маълум қилди. Ҳозир Беларусда бўлиб турган РБК мухбирининг сўзларига кўра, мамлакатда интернет билан жиддий муаммолар кузатиляпти. Twitter, Google, Facebook очмаяпти, мобил интернет ишламаяпти.

Белорусда соат 8:00 да (10:00 тшв) олтинчи президент сайловлари учун сайлов участкалари очилди. Беларуслар соат 20:00 гача овоз беришлари мумкин, МСК ярим тунда биринчи сайлов натижаларини эълон қилиши кутиляпти.

 

Овоз бериш кунидан бир кун олдин кечқурун Минск кўчаларида ҳарбий техникалар пайдо бўлди: видео маҳаллий TUT.BY порталига ўқувчилар томонидан юборилди. Шунингдек, Белоруснинг Nexta Live Телеграм каналида томонидан ҳарбий транспорт воситалари суратлари нашр этилган: у ҳарбий техникалар ва зирҳли машиналар Минскка кириш жойларида эканлигини ёзган. Белорус милицияси кучайтирилган иш режимига ўтказилди. TUT.BY хабарига кўра, Минск марказидаги Октябрская майдонида тўсиқлар пайдо бўлган.

9 август куни эрталаб Белорус Марказий сайлов комиссияси муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисида маълумотларни эълон қилди: 4 августдан 8 августгача бўлган беш кун ичида сайловчиларнинг 41,7 фоизи ўз танловини амалга оширди. Гомел вилоятида энг кўп аҳоли муддатидан олдин овоз берди - 54,44%. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Лидия Ермошинанинг таъкидлашича, у ердаги сайловлар аллақачон ҳақиқий деб топилган. Могилев вилоятида аҳолининг деярли ярми (49,92%) ham муддатидан олдин овоз беришган, Минскда муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчилар сони оз бўлган - 33,4%. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, муддатидан олдин овоз бериш учун сайловларга қатнашганлар сони рекорд даражага этди: бунгача энг юқори натижа 2015 йилда бўлиб, унда 36,05% сайловчилар олдиндан овоз беришган. Ушбу сайловларда жами 6,84 million Беларус фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан