Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Минтақада уруш бўлиши тараққиётни яна орқага улоқтириб юборади
7.01.2020 16:10,  
1210

Эрон – Марказий Осиё, ҳусусан, Ўзбекистон учун муҳим давлат. Кейинги минг йилда биз Эрон билан тахминан 800 йил давомида битта ёки жуда яқин давлатлар бўлганмиз. Жумладан, Эрон шиаликни қабул қилиб, аҳли суннадан ажраганда ҳам, ўзаро муносабатларимиз жуда қалин бўлган. Эрон билан ҳақиқий узилиш, биз Чор Россияси томонидан босиб олинганимиздан кейин, юз берди.

Бугунги кунда Эрон – биз учун бир неча омилларга кўра, катта ва муҳим давлат. Биринчидан, Эрон – Ўзбекистоннинг йирик қўшниси. Ўзбекистон ва Эронни ўртасида фақат Туркманистон бор холос. Эрон аҳолиси 82 миллион эканлиги айтилади.

Иккинчидан, Эрон ислом цивилизациясидаги “камчилик фракциясининг лидери”, яъни, дунё шиаларининг маркази ва лидери ҳисобланади.

Учинчидан, Эрон, геосиёсий нуқтаи назардан – АҚШ, Исроил ва Саудия/Араб Амирликлари/Миср давлатларининг минтақадаги энг жиддий мухолифи бўлиб, дунёдаги нефт устидан ғарб монополияси ўрнатилишига тўсиқ бўлаётган давлат ҳисобланади. Агар ғарб Россия ва Эрон нефти устидан ҳам тўлиқ назорат ўрната олса, Хитойнинг ривожланиши, нефтга бўлган эҳтиёжларини назорат қилиш ҳам ғарбни қўлига ўтарди.

Эрон генералининг ўлдирилиши, мен учун кутилмаган бир неча воқеаларга сабаб бўлди.

1. Ироқ парламенти АҚШ қўшинларини чиқиб кетишини талаб қилди, ва БМТга АҚШни агрессор сифатида кўрсатувчи ҳужжатини йўллади.

2. Эрон, АҚШ ва Европа давлатлари билан имзоланган ядро битимидан чиқишини билдирди.

3. Эрон бутун минтақа бўйлаб АҚШ ва ғарб манфаатларига қарши прокси урушни бошлаб юборди. Эрон Саддам Ҳусайнни хатосини қилмаса керак: расмий Теҳрон АҚШ билан тўғридан тўғри урушга бормайди. Лекин Яқин Шарқда, қўшни давлатлари, жумладан, Афғонистонда ҳам, АҚШга қарши гибрид операцияларни кўпайтиради ва кучайтиради.

Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан, минтақада уруш бўлиши – минтақавий тараққиётни яна орқага улоқтириб юборади. Чунки, тараққиёт – минтақавий феномен. Урушлар ва иқтисодий ҳалокатлар ўртасида тинчлик ва тараққиёт мустаҳкам бўлмайди.

Айни пайтда, менимча, бу зиддиятда, Ўзбекистон имкон қадар бетараф қолишга ҳаракат қилади. Чунки, бу зиддиятда, Ўзбекистоннинг энг асосий савдо-иқтисодий ва геосиёсий ҳамкорлари яширинча ва ошкора шаклда, тўқнашади. Булар, Эрон ва АҚШдан ташқари, Хитой Халқ Республикаси (маънавий жиҳатдан Эрон тарафида), Россия Федерацияси (маънавий жиҳатдан Эрон тарафида).

Бу ўринда, Туркияни манфаатлари, ўта зиддиятли. Туркия, НАТО аъзоси ва АҚШнинг бир томондан яқин ҳамкори ва минтақавий масалаларда – оппоненти. Туркия, бир томондан, Эроннинг минтақа геосиёсати нуқтаи назаридан тарафдори, лекин, мазҳаб нуқтаи назаридан – оппоненти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан