Миришкор тумани ҳокими ва унинг ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Миришкор тумани ҳокими ва унинг ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

8 сентябр, сешанба куни Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди. Марҳумда коронавирус инфекцияси аниқланиб, даволанишда бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аниқлик киритишича, марҳумда икки томонлама пневмония, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги аниқланган.

Ғайрат Бегалиев 2020 йил 4 мартдан бери Миришкор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган эди. У Миришкор тумани ҳокимлигига келгунга қадар Қарши тумани ҳокими бўлган.

Миришкор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 6 сентябрь куни Миришкор тумани ҳокими ўринбосари Мансур Раҳмонов ҳам вафот этган.

Аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов COVID-19'дан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.