Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 7 октябр куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманига янги ҳоким тайинланди. Тайинлов вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этган Халқ депутатлар Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида амалга оширилди.

Йиғилишда Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Санаев Шерали Чориевич Миришкор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Қамаши туманига ким ҳоким бўлгани айтилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Миришкор туманининг аввалги ҳокими Ғайрат Бегалиев 8 сентябр куни коронавирус инфекциясидан вафот этган эди.