Миришкорда 26 ёшли эркак ўз чайласида 31 ёшли танишини пичоқлаб ташлади

Миришкорда 26 ёшли эркак ўз чайласида 31 ёшли танишини пичоқлаб ташлади

Миришкор тумани Помуқ шаҳарчаси «Янгиқишлоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро 1995 йилда туғилган А.Д. қасддан танишини ўлдиришга уринди ва унга пичоқ билан бир неча маротаба жиддий жароҳат етказди. Бу ҳақда «Nasafnews»га блогер Азизбек Яздурдиев маълум қилди.

Маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 3 октябрь куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган эркак А.Д. ўзининг узоқ қариндоши 1990 йилда туғилган Ў.О. ни чайласига чақирган.

Икки эркак ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, бу жанжалга айланган. Оқибатда А.Д. Ў.О.га пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган.У оғир яраланиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятчи терговга қадар эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган.