Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Миришкорда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро шифохонада вафот этди
16.02.2022 11:21,  
201

Ижтимоий тармоқларда Миришкор тумани Чандир МФЙда яшовчи фуқаро С.Х.нинг ИИб ходимлари олиб кетгандан сўнг, Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам маркази Қашқадарё филиалида вафот этгани хабари тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Шунингдек, ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳам баёнот берди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни фуқаро А.К. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 1986 йилда туғилган фуқаро С.Х. кўчада маст ҳолатда қўни-қўшнилар билан жанжаллашиб, уларнинг тинчлигини бузаётганлигини маълум қилган.

Воқеа жойига етиб борган профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарлик ҳолатини расмийлаштириб, маст ҳолатда бўлган, соғлиқни сақлаш органларида спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс сифатида ҳисобда турувчи фуқаро С.Х.ни Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиалига жойлаштирган. Бемор С.Х. шифокорлар кўригидан ўтказилиб, стационар даволанишга ётқизилган. Соат 23:40да бемор С.Х.нинг соғлиғи ёмонлашгач, у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиалига етказилган.

Касалхонада бемор С.Х.га шифокорлар томонидан бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, у 12 февраль куни соат 01:30да «Алкоголдан ўткир заҳарланиш оғир даражаси, аспирацион синдром, алкоголь комаси ўткир нафас етишмовчилиги II-III-даражаси, ўткир юрак қон томири етишмовчилиги II-даража» ташхиси билан вафот этган.

Ҳолат прокуратура органлари томонидан назоратга олинган ва ўрганиш натижасига кўра, марҳум С.Х.нинг танасида тан жароҳати ва бошқа жисмоний куч ишлатиш билан боғлиқ белгилар аниқланмаган, дейилади ИИВ матбуот котиби хабарида.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан