Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзаева бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди
8.10.2019 19:08,  
256

Улан-Удеда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчи Ёдгора Мирзаёва канадалик боксчи Кэролайн Вейре устидан ғалаба қозонди.

Вазни 57 килогача бўлган беллашувни ўзбекистонлик спортчи 4:1 ҳисобда ғалаба билан якунлади. Энди Мирзаева мусобақанинг кейинги босқичида иштирок этади.

Турсуной Раҳимова эса хитойлик Зонжу Каига мағлуб бўлди. Бироқ Ўзбекистон миллий жамоасининг бош мураббийси Камолиддин Муталов Ўзбекистон терма жамоаси ҳакамлар қароридан норози эканлигини билдирди.

“Раҳимова ҳисоб бўйича юз фоиз ғалаба қозонди. Ҳакамлар ғалабани рақибига беришмоқда, бундай мумкин эмаску! Жанг тенгма-тенг ҳам бўлгани йўқ, ҳисоб эса 4:1. Спортчимиз ҳаммасини талаб даражасида бажарди, биз ундан мамнунмиз. Биз ҳакамлар қароридан норозимиз ва протест киритдик”, - деб таъкидлади Муталов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан