Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев 14 йилда ижарада яшаган оиланинг янги уйига ташриф буюрди (фото)
29.05.2020 20:39,  
811

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.

Фото: president.uz

Ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилди. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланди. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.

Фото: president.uz

Давлат раҳбари шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.

Фото: president.uz

Охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилди.

Болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриб, аҳолига муносиб шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан