Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Мирзиёев: агар ташқи қарз бўлмаганида ойликлар ошиши ҳам, метро ҳам бўлмасди
20.02.2022 13:28,  
158

18 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва фаоллар билан учрашувда Ўзбекистоннинг ташқи қарзига изоҳ берди. Бу ҳақда “Менимча” кўрсатувида маълум қилинди.

“Авваламбор бизнинг ҳамма қарзимиз қонун нуқтаи назаридан… Агар бу бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди. Тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик, аввалгидек қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб. Бу эса менга ёқмайди”, — деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 37,6 млрд долларни ташкил қилган эди. Бунда давлат қарзи 22,9 млрд доллар, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 14,7 млрд доллардир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан