Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев энг катта бойлиги ҳақида гапирди
10.09.2019 19:25,  
59

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги президент мактабига ташрифи чоғида педагоглар билан ҳам мулоқотда бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Юрагимдаги гапимни билишларингизни хоҳлайман: мен сизларга энг катта бойлигимни ишониб топширяпман. Болаларимизнинг кўзини, билимини, ғурур-ифтихорини кўриб, йўлимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилдим. Ислоҳотларимизга, фарзандларимиз тарбиясига елкадош бўлганингиз учун сизларга миннатдорлик билдираман”, - деди Ўзбекистон президенти

Ўқувчиларнинг ота-оналари ва илм-фан намояндалари билан учрашувда Ўзбекистонда учинчи ренессанс даври бошланаётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда илк президент мактаби очилгани хабар қилинган эди. 168 ўринга мўлжалланган мактаб биноси ва ётоқхона, 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси юксак даражада бунёд этилган. Президент мактаблари жорий йилда Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида ҳам очилади. 2020 йилда Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида, 2021 йилда Андижон, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қурилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан