Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев келишига Минскда қанадй шартномалар тайёрлаб қўйилди?
31.07.2019 13:57,  
14

Ўзбекистон ва Беларус форуми икки кундан буён давом этмоқда. Айни дамда имзоланган шартномалар миқдори 500 миллион долларга етди.

Дори-дармонлар

Беларуснинг "Белфармпром" холдинги ҳамда Ўзбекистон Тиббиёт вазирлигининг Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги ва “Fagusal” МЧЖ ўзаро ҳамкорлик ҳақида шартномалар имзолашди. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил қилинади.

"Белфармпром" директори Виктор Шеин айтишига қараганда, биргаликда ишлаб чиқарилган дори воситалари учинчи мамлакатларга экспорт қилиниши режалаштирилган, жумладан Афғонистонга ҳам.

“Лойиҳанинг қизиқ томони шундаки, янги қурилаётган майдончада беларуснинг барча корхоналари маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ушбу корхоналар ҳозир ўз дориларини Ўзбекистонга тўғридан-тўғри етказиб бермоқда”, - дейди "Белфармпром" директори.

Шунингдек, икки республика Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш мақсадида селекция-генетик марказ ҳамда ветеринария учун фармацевтик корхона  ташкил қилиш ҳақида келишиб олишди.  

Картошка ва сут фермалари

Ўзбекистон – иқлими иссиқ ва ерлари унумдор мамлакат. Шу сабабдан ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш катта.

Ундан ташқари Ўзбекистон ҳам Беларусни қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда ўзининг етакчи ҳамкорларидан бири деб ҳисоблайди.

“Биз беларуслик ҳамкорларимиз муваффақиятларини катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни ривожлантириш - ушбу форум натижаларидан бири бўлади деб умид қиламиз", – деди Ўзбекистонлик сенатор Алишер Курманов.

Курманов Беларус билан ҳамкорликда картошканинг қурғоқчиликка чидамли,серҳосил навларини яратишдан умид қилмоқда.

Ундан ташқари Тошкент вилоятида Беларус технологиялари асосида сут-товар мажмуаси қуриш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистонга "Здравушка-милк" компанияси ёрдам беради.

Шунингдек Беларус Ўзбекистонга катта миқдорда шакар, сут маҳсулотлари, паранда ва мол гўшти етказиб беришга таёр.

Беларуссия техникаси

Форум доирасида Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида келишиб олишди. Бу ҳақида "Ўзагротехсаноатхолдинг" раиси Нодир Отажонов  хабар қилди.

Келажакда Ўзбекистонда Беларуссиянинг  "Гомсельмаш" заводи тракторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин. Дастлаб тракторларжи “отвертка” услубида жамлаш йўлга қўйилади, кейин ишлаб чиқариш локализация қилинади.

Катта ва стратегик режалар

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев икки республика ҳамкорлигидан умидлари катталигини хабар қилди.

“Икки давлат раҳбарлари олдимизга ўзаро маҳсулот айрбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди. Биз ушбу йил охиригача ўзаро савдо ҳажми 500 миллион долларга етказишни кутмоқдамиз”, - деди  Элёр Ғаниев Беларус телеканали эфирида.

Беларус Республика кенгаши спикери Михаил Мясникович ҳам Беларус Ўзбекистонни Марказий Осиёда муҳим ва истиқбоблли ҳамкор сифатида қабул қилаётганини ва президент  ўзаро савдони 1 миллиард долларга етказишни талаб қилаётганини хабар қилди. Беларус парламенти етакчиси ушбу фаолият тизимли равишда олиб борилса, Тошкент ва Минск ушбу кўрсатгичга етиши осон бўлишини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун Беларусга давлат ташрифи билан келади. Икки давлат раҳбарлари имзоси учун бир неча ўнлаб ҳужжатлар тайёрдаб қўйилган. Икки республика раҳбарлари учрашуви муносабатлар ривожланиши учун катта туртки бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан