Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Наманган шаҳрида Давлатобод туманини қайта ташкил этишни таклиф қилди
27.06.2020 17:20,  
235

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш, таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қамраб олиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича ҳозирги аҳвол пухта таҳлил қилиниб, амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Наманган вилояти нуфуси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Бу эса ҳудудни демографик бошқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қийинчилик туғдирмоқда. Шу муносабат билан Президентимиз Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этишни таклиф қилди.

– Наманганнинг фаол, меҳнаткаш, илмли халқи яхши яшашга муносиб. Бунинг учун давлатимиз барча имкониятларни ишга солади, – деди пировардида Шавкат Мирзиёев.

Тадбирда Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, иқтисодиёт тармоқлари мутасаддилари, ҳокимлар ҳисоботи эшитилди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан