Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент нон таннархини тушириш бўйича кўрсатма берди
8.11.2019 17:38,  
853

Шавкат Мирзиёев нон ишлаб чиқариш таннархини камайтириш бўйича кўрсатмалар берди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. Бу ҳақда давлат раҳбари 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда алоҳида тўхталиб ўтди.

Вазирлар Маҳкамасининг 14 октябрдаги қарори билан ғалла етиштириш, ун ва нон ишлаб чиқариш тизимида бозор механизмлари жорий этилган эди. 15 октябрдан бошлаб ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Хабарда айтилишича, қолипли нон билан кафолатли таъминлаш учун етарли ресурс захираси яратилиб, ун ишлаб чиқаришнинг ойлик ҳажми Ўзбекистонда 122 мингдан 142 минг тоннага оширилди. Бугунги кунда Тошкентда 1 килограмм ун биржада 2300—2400 сўмдан сотилаётган бўлса, чакана савдода қолипли нон нархи 1500—1700 сўмни ташкил қилмоқда.

Йиғилишда айрим вилоятларда ноннинг нархи нисбатан юқорилигича қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Тошкент тажрибасидан келиб чиқиб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача бўлган жараённи ҳар куни таҳлил қилиб, аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бориш бўйича вазифалар юклатилди.

Жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захираси яратиш лозимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан