Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алви ва Бош вазири Имрон Хонга таъзия мактуби йўллади.
Унда давлат раҳбари Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Pakistan Airways авиакомпаниясининг Airbus A320 йўловчи самолёти Карачи аэропорти яқинида турар жой кварталига қулаб тушган эди.
Маълумотларига кўра, бортда 97 киши бўлган: 85 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси. Уларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилмоқда, аммо аниқ рақамлар ҳали эълон қилинмади.