Мирзиёев прописка бўйича қонунни имзолади

Мирзиёев прописка бўйича қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. 

Бу ҳақда 13 май куни «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди. Қонун Сенатнинг 11 май кунги ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Қонунга кўра, қуйидаги асосий ўзгаришлар тасдиқланган:

  • «прописка» тушунчаси бекор бўлиб, ўрнига «доимий яшаш жойига рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;
  • эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоида чиқариб ташланди;
  • иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайди;
  • Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади.

Қонунда у расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланган.