Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев прописка тизимини ислоҳ қилиш ҳақида гапирди (видео)
24.01.2020 14:49,  
805

Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатнома йўллади.

Унда давлат раҳбари урбанизация жараёнларини жадаллаштирган ҳолда, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш кераклиги ҳақида гапирди.

"7 та йирик шаҳар – Андижон, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Фарғона, Наманган, Нукусга туташ бўлган 12 та йўлдош шаҳарча танлаб олиниб, уларни ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

Шунга боғлиқ яна бир масала – асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд.

Бунинг ечими – ички миграцияни эркинлаштиришдир.

Шу боис, парламент ва Ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим.

Уй-жой қурилишига хусусий секторни фаол жалб қилмасдан туриб, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини тўлиқ таъминлаш мумкин эмас. Шу сабабли янги ипотека тизими жорий этилмоқда.

Бу борада вилоятлардаги шаҳарлар ва Тошкент шаҳрида 18 мингга яқин ҳамда қишлоқларда 4 мингта уй-жой хусусий сектор томонидан қурилади.

Давлат, банклар ўртасида соғлом рақобатни таъминлаш мақсадида, уларга қарийб 4 триллион сўм маблағларни аукционлар орқали ажратади.

Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳарларда 16 минг оилага уй-жой олишга бошланғич бадал ва кредит фоизини қоплашга бюджетдан 1 триллион сўм субсидия ажратилади.

Менинг энг катта ниятим шуки, Ватанимиз ичра ҳар бир инсон, ўзининг “кичик ватани”га – уй-жойига эга бўлса, биздан халқимиз ҳам, Яратган ҳам рози бўлади”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан