Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия йўллади

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, - дейилган президент матбуот котиби хабарида.

Россиянинг Кемерево вилоятидаги “Листвяжная” конида 25 ноябрь куни тутунланиш юз берган эди. Ҳалокат юз берган вақтда конда 285 киши бўлган, уларнинг аксарияти ташқарига чиқишга муваффақ бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етган, шулардан 6 нафари қутқарувчилар.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Вилоятда 3 кунлик мотам эълон қилинган. Россия бош прокурори Дмитрий Демешин дастлабки маълумотларга кўра метан портлаши бу ҳодисага сабаб бўлган.