Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Путинни Конституцияга ўзгартириш киритиши муваффақиятли ўтгани билан табриклади
2.07.2020 14:52,  
211

Бугун, 2 июль куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Суҳбат аввалида Мирзиёев Путинни муҳим сиёсий тадбир – Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади» - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Россияликларнинг катта қисми "Путин конституцияси" ни қўллаб-қувватлайди

Президентлар яқинда Москва шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқлади. 

Мулоқот чоғида халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан