Мирзиёев Путинни Россия куни билан табриклади

Мирзиёев Путинни Россия куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикаси Президенти Родриго Дутертега ҳам Мустақиллик куни муносабати билан табрик йўллади.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашишга рози эканлигини маълум қилган эди.

Москвадаги карантин чоралари Путин ҳокимиятини узайтириш учун тугатилгани айтилмоқда