Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари амалий сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.

Уламолар билан суҳбатда мамлакатимиз тарихи, алломаларимизнинг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни авф этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.