Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Халқ таълими вазирига ўринбосар тайинлади
11.06.2020 11:58,  
465

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди.

Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Инновация, технология ва стратегия» маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.

Рустам Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Корея Республикасидаги Халқаро Солбриж университети (магистратура) ни тамомлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан