Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср компанияси Тошкентда драйпорт қурмоқчи
21.02.2020 18:43,  
788

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мисрнинг “Elsewedy Electric” компанияси директорлар кенгаши раиси Аҳмад ал Сувейди бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ҳокимлик матбуот хизматининг хабарига кўра, Аҳмад ал Сувейди унинг компанияси қайта тикланадиган электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтган. Ҳозирда Руминия, Греция, Словения, Чехия, Қатар, Жазоир, Сурия, Бангладеш, Танзания, Гана ва бошқа мамлакатларда компания филиаллари фаолият юритаётганлигини маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, бир қатор йўналишларда Ўзбекистон, хусусан, Тошкент билан ҳамкорликда ишлаш таклифини билдирди. Жумладан, Тошкентда драйпорт қуриш (қуруқликдаги логистика маркази), смарт ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш ва электр энергияси таъминоти соҳасида биргаликда ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокими меҳмонга пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган қатор лойиҳаларни таклиф этди. Мазкур таклифга асосан, компания мутахассислари тегишли тизимларни ўрганиши ва уларнинг хулосаларига кўра, ҳамкорлик истиқболлари белгиланиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан