Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миср Ўзбекистон маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш учун таклиф билан чиқди
16.09.2019 15:44,  
156

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Миср савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмад Антар ва инвестициялар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Реда Бебарс билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестицион ва саноат соҳаларидаги ҳамкорлигини фаоллаштиришнинг амалий масалалари 2018 йил сентябрь ойида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган иқтисодий келишувларнинг бажарилиши нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Учрашувда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссиясининг 7-мажлисининг кун тартиби ва амалий жиҳатлари, унинг доирасида бизнес форумини ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорларининг Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

“Миср томони Ўзбекистон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш учун Мисрнинг Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан амалдаги эркин савдо режимида берилган имкониятлардан фойдаланишни таклиф қилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Бундан ташқари, Миср халқаро савдо тизими Тарифлар ва Савдо бўйича Бош Битим / Жаҳон савдо ташкилотининг асосчиси сифатида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш масаласида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан