Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Миср Украина буғдойини сотиб олиш шартномасини бекор қилди
28.07.2022 09:27,  
177

Миср 2021 йил декабрь ойида Украинадан сотиб олинган 240 минг тонна буғдой сотиб олиш бўйича шартномаларни бекор қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида Миср ҳукумати бир тонна донни 346 дан 360 долларгача сотиб олган. Бироқ, Украинадаги вазият туфайли бронь қилинган юк ҳеч қачон етказиб берилмаган.

Қайд этилишича, шу фонда Мисрнинг Товар етказиб бериш бош бошқармаси (GASC) Nibulon ва Inerco етказиб берувчи компанияларни «шартнома мажбуриятларидан озод қилган».

Эслатиб ўтамиз, Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари 22 июль куни Истанбулдаги тантанали маросимда Украина ғалласини Қора денгиз орқали экспорт қилиш бўйича шартнома имзолаган эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан