Мисрнинг Синай ярим оролидаги Сувайш каналининг шарқида бир гуруҳ террористлар билан келиб чиққан тўқнашувда 11 аскар ҳалок бўлди ва яна 5 аскар яраланди дея хабар бермоқда «Лента.ру» манбаси.
Миср армиясининг Фаcэбоокъдаги расмий саҳифасида берилган ёзма баёнотга кўра, Сувайш канали шарқидаги сув тозалаш иншоотига ҳужум қилишга уринган бир гуруҳ террорист билан қизғин тўқнашув юз берган.
Баёнотда, тўқнашувда 11 аскарнинг ҳаётдан кўз юмгани, 5 аскарнинг яралангани қайд этилди.
Бундан ташқари, можародан кейин Синайдаги эвакуация қилинган ҳудудда террорчилар қуршаб олингани маълум қилинган.
Айни пайтда Миср Қуролли кучларининг терроризмни тўлиқ тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари давом этмоқда.