Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий вафот этди. Бу ҳақда «Ал-Аҳрам» нашри хабар берaди.

Муҳаммад Мурсий 2012 йили Миср тарихидаги илк демократик йўл билан сайланган президентга айланган эди. 2013 йилда харбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган сиёсатчи навбатдаги суд йиғилиши вақтида оламдан ўтган.

«Мусулмон биродарлар» уюшмасининг етакчиларидан бири Муҳаммад Мурси 2013 йил 3 июль куни ҳарбий тўнтариш натижасида президентлик лавозимидан ағдарилган. Мисрда ҳозирда Абдул Фаттоҳ ал-Сиси президент ҳисобланади. Унинг ҳукмронлиги остида мамлакатда кенг қамровли таъқиб қилиш ҳамда ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларининг умумий кучайиши бошланди. «Мусулмон биродарлар» уюшмаси фаолияти тақиқлаб қўйилди, уюшма аъзолари устидан судлар ташкил қилинди.

Мурсининг 2012 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг, Миср Олий Конституцион судининг раиси Фарук Султон уни «халқ томонидан демократик йўл билан сайланган Мисрнинг биринчи президенти», деб атаган.