Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






MIT муҳандислари коронавирус беморлари учун арзон вентилятор ишлаб чиқмоқда
4.04.2020 12:30,  
305

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб тарқалишда давом этар экан, у билан курашаётган тиббиёт ходимлари учун беморларни сунъий нафас олдиришга ёрдам берадиган вентиляторлар жуда зарур. Ҳозирда бундай вентиляторлар жуда талабгир товарга айланди. Бироқ уларнинг нархи ниҳоятда қиммат — донаси 30 минг доллар.

Ҳозирда Массачусетс технологиялар институтининг бир гуруҳ муҳандис, шифокор ҳамда компютер мутахассисларидан иборат жамоаси арзонроқ ва бутун дунё бўйлаб тезда тарқаладиган вентиляцион қурилмалар устида ишламоқда.

MIT талабалари ва шифокорлар ҳамкорлигида лойиҳаланган вентилятор таннархи 100 долларга тўғри келмоқда. 

Амбу деб номланган қурилма беморлар нафас олиш йўлига найча қўяди ва ўпкага ҳавони пластик пакетлар орқали ритмик равишда етказиб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан