Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Митти давлатлар ниманинг ҳисобидан кун кўради?
18.02.2016 21:26,  
200

ВАТИКАН

Ватикан ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. У нафақат дунёнинг энг митти, балки энг қудратли давлатларидан бири ҳамдир. Ватикан калотикларнинг эҳсонлари ва сайёҳлардан келадиган тушумлар эвазига кун кечиради. Дунёда 1,1 миллиарддан зиёд католик борлигини ва уларнинг бари Папани ўз раҳнамоси деб билишини ҳисобга олсак, Ватиканнинг нуфузи қанчалар юқори экани ойдинлашади. Қолаверса, кўп асрлик тарихи давомида католик мазҳабининг маркази каттагина бойлик тўплагани ҳақида гап-сўзлар юради.

Италия пойтахти Рим ҳудудида жойлашган ушбу митти мамлакатнинг аҳолиси минг кишига ҳам етмайди, майдони – 44 гектар. Ватиканнинг ўз банки бор, лекин у банк эмас, Дин ишлари институти деб аталади.

САН-МАРИНО, ЯИМ – $1,365 МЛРД

Сан-Марино – Италия ҳудудида жойлашган яна бир митти давлат. Аҳолиси – 32 минг, ҳудуди – 61,2 км2. Табиий ресурслардан деярли маҳрум бу мамлакатнинг ғазнасига асосий даромад сайёҳликдан тушади: бу ерга ҳар йили 3 миллионга яқин сайёҳ келади. Албатта, давлат фақатгина битта соҳага қараб қолмаган, бу ерда саноат корхоналари ҳам бор, чорвачилик ва узумчилик йўлга қўйилган. Дарвоқеа, Сан-Марино Европанинг энг қадимий давлати ҳисобланади.

АНДОРРА, ЯИМ – $3,163 МЛРД

Тоғ курортлари билан шуҳрат қозонган Андорра Испания ва Франция орасида жойлашган. Ҳудуди – 468 км2, аҳолиси – 70 минг.

Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 80 фоизи айнан сайёҳликдан келадиган даромадлар ҳисобидан шаклланади. Андорра расман Европа Иттифоқига кирмаса-да, бу ерда евро муомалага киритилган. Бундай қулайлик нафақат европалик сайёҳлар, балки Андоррадан офшор сифатида фойдаланувчи молиячиларга ҳам хуш ёқади.

Андорра аҳолисининг 1 фоиздан камроғи қишлоқ хўжалигида банд. Бу ерда асосан картошка ва тамаки етиштирилади.

МОНАКО, ЯИМ - $5,748 МЛРД

Монако – европалик бой ва аслзода оилаларнинг севимли маскани. 1858 йилда бу ерда “Монте-Кало” казиноси очилди ва кейинчалик бу соҳа давлатнинг асосий даромад манбаларидан бирига айланди. Шунингдек, сайёҳликнинг ҳам иқтисодиётга катта таъсири бор. Сўнгги йилларда ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда, бу ерда Франция авиация заводлари ва НАСА учун электроника ишлаб чиқарилади. Монако банкларида хорижликларнинг катта миқдордаги маблағлари сақланади.

Монако дунёнинг аҳолиси энг зич давлатларидан биридир: атиги 2,02 км2 ҳудудда 36 минг киши истиқомат қилади.

ЛИХТЕНШТЕЙН, ЯИМ - $5,8 МЛРД

Австрия ва Швейцария орасида жойлашган Лихтенштейн ўзини ҳечам сиқилиб қолган ҳис этмайди. Юқорида тилган олинган давлатлардан фарқли равишда бу ерда саноат яхшигина ривожланган. Лихтенштейн қайта ишлаш, тўқимачилик. машинасозлик, фармацевтика соҳаларидан каттагина даромад олади. Албатта, сайёҳликни ҳам эътибордан соқит қилиб бўлмайди.

Лихтенштейннинг 36 минг аҳолиси учун фаровонлик таъминлаб қўйилган, ушбу мамлакат жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Ҳудуди – 160,475 км².

МАЛЬТА, ЯИМ - $11,14 МЛРД

Европадан Осиё ва Африкага ўтадиган денгиз йўлларида жойлашган Мальта иқтисодиётининг асосий тармоғи сайёҳлик ҳисобланади. Мазкур орол-давлатга сайёҳлар оқими тобора ортмоқда. Мальта дунё бўйича инглиз тилини ўргатадиган йирик марказлардан бири бўлиб, бутун дунёдан талабаларни қабул қилади. Шунингдек, бу ерда бир қатор йирик саноат корхоналари ҳам жойлашган.

Ҳудуди – 316 км², аҳолиси – 405,5 минг.

ЛЮКСЕМБУРГ, ЯИМ - $44,22 МЛРД

Люксембургни дунё харитасидан топмоқчи бўлсангиз, Франция, Германия ва Бельгия орасидан қидиринг. У дунёнинг энг бадавлат давлатларидан бири ҳисобланади. Ошфор ҳудуд ва қулай шароитлар туфайли пойтахт Люксембургда мингга яқин инвестиция фондлари ва икки юздан ортиқ банклар жойлашган, дунёнинг ҳеч бир шаҳрида уларнинг сони бунчалик кўп эмас.

Ҳудуди – 2 586,4 км², аҳолиси – 550 минг. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан