Михаил Горбачев қуролланиш пойгаси ва совуқ уруш таҳдидидан хавотир билдирди

Михаил Горбачев қуролланиш пойгаси ва совуқ уруш таҳдидидан хавотир билдирди

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбаев дунёга қуролланиш пойгаси ва совуқ уруш таҳдид қилаётганидан хавотир билдирди. У бу ҳақда CNN мухбирига айтди.

Собиқ Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти фикрига кўра, "жаҳон лидерлари ихтилофларни бартараф этиш ва жаҳонда тинчлик ўрнатишнинг хавфсиз архитектурасини ҳали ҳам ярата олмадилар".

"Сиёсат ва фикрнинг ммилитаризацияси давлатлар орасидаги ишончни йўққа чиқаради", деди Горбачев.

Собиқ сиёсатчи дунё лидерларини худди СССР ва АҚШ ўртасида Рейкявик ва Мальтада бўлган учрашувларда эришилганидек, тинчлик учун доимо ҳамкорликка чақирди.