Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Михаил Саакашвили: Грузияга қайтишга тайёрман
25.05.2016 14:28,  
4

Михаил Саакашвили Грузияга қайтиб, мамлакат ҳудудида амалга оширилаётган сиёсий жараёнга қўшилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳозирда Украинада Одесса вилояти губернатори вазифаси бажариб келаётган Грузия собиқ президенти бу ҳақда  "Рустави" телекомпанияси эфирида гапириб ўтди.

"Бу борада кимдир шубҳа қилмасин ёки сўзларимни таҳдид сифатида қабул қилишини хоҳламайман — бу табиий ҳол, мен Грузияга қайтиб, унда юз бераётган сиёсий жараёнларга қўшилмоқчиман", — деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, Саакашвили 2013-йилнинг ноябригача Грузия президенти вазифасини бажарган. Сўнгра, у ўз ваколатларидан воз кечиб, мамлакатни тарк этган.
2015 йилнинг декабр ойида Одесса вилояти губернатори вазифасини бажариб келаётган Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан