Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мия фаолияти учун энг муҳим модда номи маълум қилинди
18.09.2019 12:18,  
1346

Россия диетологлари миллий жамияти аъзоси Людмила Денисенко мия фаолияти учун энг керакли нарса нималигини айтди. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.

Унинг сўзларига кўра бу сув бўлиб, инсон организмининг 60-85%и, миянинг эса 90%дан кўпроғи айни моддадан иборат.

Шунинг учун ҳам суюқлик етишмаслиги мия фаоллигига таъсир қилиб, уни сусайтиради.

Бундан ташқари, мия яхши ишлаши учун қон билан ўз меъёрида таъминланиши керак. Бу эса ўз навбатида қон томирларига боғлиқ. Омега-3 ёғли кислотаси қон томирларининг яхши ҳолатда ишлашига сабаб бўлади. Бу кислотанинг ўзи ўсимлик ёғи, ёнғоқ ва ёғли балиқларда кўп учрайди.

Шунингдек, миядаги қоннинг меъёрида айланиши учун сабзавот ва меваларда учрайдиган С витамини ва бошқа бир қатор минерал моддалар ҳам талаб этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан