Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МКБАНК Ўзбекистон паррандачиларининг V халқаро форумида фаол иштирок этди
24.11.2022 16:50,  
31

22 ноябрь куни пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон паррандачиларининг V халқаро форуми” бўлиб ўтди. Мазкур форумда Микрокредитбанк АТБ ҳам фаол иштирок этди.

Форум 80 дан ортиқ паррандачиликка алоқадор бўлган илғор хорижий компания ва идоралар вакиллари ҳамда мамлакатимизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ барча йўналишдаги паррандачилик хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини тажриба алмашиш учун бир жойда бирлаштирди.

Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4015-сон қарори, 2021 йил 14 июндаги 5146-сонли ва 2022 йил 15 индаги 281 сонли қарорлари бўйича паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш, “Паррандасаноат” уюшмасига мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий сайёҳлар, турли мамлакатларнинг паррандачилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда паррандачиликка оид халқаро форум ва кўргазмани ўтказиш топшириғига асосан ўтказилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ресурс маблағларидан 1-босқичда 50 млн. АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар Микрокредитбанкка ажратилди.

Банк томонидан қарор билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан:

Ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мавжуд паррандачилик корхоналари фаолияти инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини тиклаш ва янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбир белгилаб олинди.

Хусусан ўтказилган қўшимча ўрганишлар натижасига кўра, парранда озуқаси захирасини яратиш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш учун ҳудудлардан тадбиркорлик субъектларининг банк кредитига талаб шаклланди.

Бугунги кунга қадар, ушбу талаб асосида жами 205 та лойиҳаларга 514 млрд. сўм кредитлар ажратиб берилди.

Мазкур кредитларнинг 99 млрд. сўми янгидан ташкил этилган 79 та ва 415 млрд. сўми кам қувватда ишлаётган 126 та паррандачилик хўжаликларига йўналтирилди.

Ажратилган кредитлар ҳисобига паррандачилик хўжаликлари томонидан 397 млрд. сўмлик 81 минг тонна озуқа, 64 млрд. сўмлик 5,6 млн. бош парранда, 7,8 млрд. сўмлик ускуналар ва 9 млрд. сўмлик вакцина, инкубацион тухум ва бошқа зарурий маҳсулотлар олиб келинди.

Натижада кредит ажратилган паррандачилик хўжаликларининг парранда боқиш қувватлари 45 фоиздан 80 фоизга етказилди.

Мисол учун, Микрокредитбанк томонидан Самарқанд вилоятидаги “Имроншох Миронқул парранда” МЧЖга парранда ва озуқа сотиб олиш учун  2021 йил декабрь ойида 5 млрд. сўм ва дон захирасини яратиш учун 2022 йил июнь ойида 3 млрд. сўм кредит ажратилди. Натижада корхонадаги паррандалар сони 150 минг бошга етказилиб, йилига 43 млн. дона тухум ишлаб чиқариш қуввати яратилди (мавжуд қуввати 25 фоиздан 94 фоизга етказилди).

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, айниқса, етакчи мамлакатлар билан соҳада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда ички ва ташқи бозордаги талаб сифатини таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиш, паррандачилик ҳўжаликлари тармоғини янада кенгайтириш, барча механизм шароитларини ўрганиш ва олиб кириш, иш ўринларини яратишда аҳоли қатламини жалб қилиш масаласида самарадорлик сари қадам қўйилмоқда.

Тадбирда АҚШ, Хитой, Индонезия, Германия, Италия, Туркия, Белорусия, Россия, Украина,  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг илғор компаниялари ҳамда уларнинг вакиллари ва мутахассислари қатнашди.

Форум доирасида бугунги кунда паррандачилик соҳасидаги долзарб масалалар бўйича 20 дан ортиқ хорижий компанияларнинг етук мутахассислари томонидан презентация, тақдимотлар ўтказилди.

Уюшма томонидан мазкур халқаро форум доирасида хориждан келган компанияларни Ўзбекистон паррандачилик корхоналари билан яқиндан таништириш ва келгусида ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон паррандачилар маълумотномаси тайёрланиб, чоп этилди.

Шунингдек, форум давомида ҳамкор ташкилотлар учун ўз брендини ва хизмат турларини ҳамда маҳсулотини тарғиб қилиш учун кичик кўргазма ҳам ташкил этилди.

Банк Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан