Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“MND France” компанияси “Чимён” халқаро умуммавсумий курортини қуради
10.05.2023 15:24,  
55

“Beldersoy – Chimyon – Nanay” халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси” давлат унитар корхонаси томонидан “Чимён туристик зонасини қуриш” лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг “Montagne et Neige Développement” (MND) компанияси ғолиб деб топилган эди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши доирасида “Чимён” халқаро умуммавсумий курорт объектларини қуриш бўйича “Beldersoy – Chimyon – Nanay” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ҳамда Франциянинг “Монтагне эт Неиге Дéвелоппемент” компанияси ўртасида шартнома имзоланди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсумий мажмуа ташкил этилади.

Лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2515 метр баландликка кўтариладиган гондол типидаги 10 кишилик оралиқ осма йўли (максимал қуввати - 2000 киши/соат) ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик асосий осма йўли (максимал сиғими - 800 киши/соат) қурилади. Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади. Шунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттраксионлар ташкил этилади, умумий узунлиги 20 км дан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.

Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттраксионлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини юксалтириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.

Натижада йилига 3,1 миллион кишига хизмат қиладиган халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади ҳамда 451та янги иш ўринлари яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан