Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мобил телефондан биринчи қўнғироқ 50 йил олдин қилинган
3.04.2023 22:33,  
54

Бундан роппа-роса 50 йил муқаддам, 1973 йил 3 апрелда мобил телефондан биринчи қўнғироқ қилинган эди.

Тарихдан маълумки, айнан шу куни Motorola муҳандиси Мартин Купер ўзининг рақобатчиси AT&T Bell Labs компаниясидан телефонлар ишлаб чиқарувчиси Жоэл Энгелга ҳақиқий мобил телефондан қўнғироқ қилаётганини айтган биринчи мобил қўнғироқни амалга оширган.

Дарвоқе, айнан AT&T Bell Labs уяли алоқадан фойдаланиш ғоясини 1946 йилда илгари сурган. Худди шу компания биринчи бўлиб автомобилларга ўрнатиш учун автомобиль радиотелефонларини ишлаб чиқди. Аммо Motorola биринчи мобил алоқа қурилмасини яратишга муваффақ бўлди.

Биринчи Motorola DynaTAC мобил телефонини ихчам қурилма деб аташ мумкин эмас, унинг оғирлиги 1 килограммдан ортиқ, узунлиги тахминан 22 сантиметр ва замонавий мобил телефондан кўра кўпроқ ғиштга ўхшарди, дея хабар беради rarephones.ru.

Кутиш режимида Motorola DynaTAC 8 соатгача, суҳбат режимида эса тахминан 1 соат ишлаши мумкин эди. Аммо қурилмани заряд қилиш учун 10 соатдан бир оз кўпроқ вақт керак бўлди. Унда дисплей ва бошқа қўшимча функциялар йўқ эди. Телефон чиқиб турувчи стационар антенна билан жиҳозланган эди.

Унинг олд панелида 12 та тугма мавжуд эди: 10 та рақамли ва 2 таси қўнғироқни бошлаш ва тўхтатиш учун махсус. У ҳеч қандай автоматик қўнғироқ функциясини тақдим этмади. Агар суҳбатдош билан алоқа узилиб қолса, қўнғироқ қилувчи ўз телефон рақамини қайта териши керак эди.

Ўзининг таъсирчан ўлчамлари ва оғир вазнига қўшимча равишда, Motorola мобил телефони бош айлантирувчи нархга эга бўлди. Унинг нархи тахминан 3500 долларни ташкил этди, бу бугунги кунда ҳатто премиум гаджетлар учун ҳам жуда қиммат.

Мобил телефондан биринчи қўнғироқдан сўнг, уяли алоқа технологиялари омма учун ишга туширилгунга қадар тахминан 10 йил ўтди. Motorola уяли алоқа хизматини ишга тушириш билан боғлиқ барча бюрократик ва технологик муаммоларни ҳал қилиш учун шунча вақт керак бўлди.

Савдода талаб қилинадиган ва муваффақиятли уяли алоқа технологияси фақат 70 йилларга келиб пайдо бўлди. Биргина 1984 йилда, Американинг биринчи мобил тармоғи Ameritech Mobile ишга туширилганидан бир йил ўтиб, операторнинг абонент базаси 12 000 дан ортиқ кишини ташкил этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан